"Бавария" мухлислари учун хушхабар

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи кеча Германия Бундеслигаси 22-тури доирасида "Аугсбург"га (3:2) қарши учрашувда дубль қайд этган эди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Коман бугун кенгайтирилган тиббий текширувдан ўтган ва жароҳат жиддий эмас деб топилган. Шу тариқа 22 ёшли футболчи жамоасига "Ливерпул"га қарши кечадиган ўйинида ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Бавария" қарама-қаршилиги 19 февраль куни "Энфилд"да, жавоб баҳси эса 16 март куни "Альянц-Арена"да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!