"Бавария" спорт директори: "Ливерпуль" – чақилмас ёнғоқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор “Бавария” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Ливерпул”га тўқнаш келди.  Мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич эса бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ливерпуль” – чақилмас ёнғоқ. У ҳозирнинг ўзида энг кучли жамоа. Улар айни дамда АПЛда пешқадамлик қилишмоқда.

“Ливерпуль” чиройли ўйин кўрсатади: аниқ ва юқори тезликда. Уларга қарши ўйинларни сабрсизлик билан кутамиз. Бундай ўйинлар барчанинг фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эга”, - дейди Салихамижич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!