"Бавария" спорт директори: "Ливерпуль" – чақилмас ёнғоқ
Хабарингиз бор “Бавария” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Ливерпул”га тўқнаш келди. Мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич эса бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ливерпуль” – чақилмас ёнғоқ. У ҳозирнинг ўзида энг кучли жамоа. Улар айни дамда АПЛда пешқадамлик қилишмоқда.
“Ливерпуль” чиройли ўйин кўрсатади: аниқ ва юқори тезликда. Уларга қарши ўйинларни сабрсизлик билан кутамиз. Бундай ўйинлар барчанинг фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эга”, - дейди Салихамижич.

Фикрлар