"Бавария" хавбеки номаълум муддатга сафдан чиқди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горетцка кутилмаганда машғулотлар пайтида жароҳат олди.
Bild нашрининг маълум қилишича 23 ёшли германиялик футболчи ёш жамоадоши Максим Авужа билан бўлган курашда жароҳат орттирган.
Шундан сўнг Горетцка машғулот майдонини эрта тарк этган. Унинг қачон сафга қайтиши эса бугун ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Фикрлар