"Байер" Швеция терма жамоаси хужумчиси билан шартнома имзолади
"Андерлехт" клуби хужумчиси Исаак Телин бир мавсум фаолиятини "Байер"да давом эттиради.
Немис клуби Швеция терма жамоаси аъзосини бир футбол йилига ижарага олди. Бу ҳақида "Байер" клуби расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Аввалроқ Москванинг "Локомотив" клуби 26 ёшли хужумчи билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабарлара тарқалганди.
Маълумот учун, Телин 2017 йилда "Бордо"дан "Андерлехт" сафига қўшилганди. Ўтган мавсум "Васланд-Беверен"да ижара шартнома бўйича тўп тепган ва 33 учрашувда майдонга тушиб 19 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
ЖЧ-2018 доирасида Швеция терма жамаоси сафида 4 учрашувда 1 марта голли пасни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар