"Байер" етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди

“Байер” Леверкузен ярим ҳимоячиси Леон Бэйли клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Унга кўра 21 ёшли ямайкалик футболчи “доришунослар” билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бэйли “Байер” сафига 2017 йил Бельгиянинг “Генк” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида немис клуби сафида жами 44та расмий учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Қайд этиш лозимки, ушбу футболчига  ёзги трансферлар даврида “Бавария” ва “Реал” жиддий қизиқиш билдиришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!