Бельгия Мартинесни "Реал"га кетишига рози

Илагрироқ, "Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Роберто Мартинес бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Sport.es нашрининг хабар беришича, агарда испаниялик мутахассис "Реал" билан музокараларни ижобий тарзда якунласа Бельгия футбол федерацияси Мартинесни қўйиб юборишга тайёр.

Бельгия терма жамоаси Европа Миллатлар лигаси доирасида икки учрашув ўтказиши даркор. Шундан сўнг Роберто термадан истеъфога чиқиш имконияти эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 доирасида Мартинес бошчилигида учинчи ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!