Бельгия терма жамоаси аъзоси ўзига жамоа қидирмоқда

Англиянинг “Вест Бромвич” клуби ярим ҳимоячиси Носир Шадли жамоасини ўзгартирмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли бельгиялик футболчи Европада трансфер деразаси ёпилгунига қадар ўзига янги жамоа топишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки, “Вест Бромвич” Чемпионшипга равона бўлгач Шадлининг маоши ҳафтасига 40 минг фунтга камайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вест Бромвич” Шадлини “Бешиктош”га ижарага беришни истамаган эди. Улар тажрибали футболчини яхшироқ маблағ эвазига тўлиқ сотиб юборишни кўзлашмоқда.

Маълумот учун, “Вест Бромвич” Шадлини бундан икки йил муқаддам “Тоттенхэм”дан 18 миллион фунт эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!