Белотти 479 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди

“Торино” клуби форварди Андреа Белотти кеча А Сериянинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган “Сампдория”га (4:1) қарши баҳсда дубль қайд этди ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, италиялик ҳужумчи шу тариқа 479 дақиқа ёхуд 5та ўйиндан буён давом этиб келган голсиз сериясига барҳам берди. Эслатиб ўтиш лозимки, Белотти сўнгг бор А Сериянинг 5- турида “Наполи” (1:3) дарвозасини ишғол этган эди.

Маълумот учун, Белотти жорий мавсум ҳозирча чемпионатда жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!