Бен Арфа ПСЖни судга бермоқчи

Айни дамда “Ренн” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ПСЖ собиқ  ярим ҳимоячиси Хотам Бен Арфа Париж клубини судга бермоқчи.

Goal.com сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчи ПСЖдан 7-8 миллион евро товон пули ундирмоқчи. Бунга Бен Арфанинг 2017/18 йилги мавсумда бирорта ҳам ўйинда иштирок этмагани асос бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бен Арфа ПСЖ сафида 2016-2018 йилларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!