“Бенфика” футболчисини Премьер-лигага қўйиб юбормади

TIGGO 2 PRO

Португалиянинг “Бенфика” клуби ҳимоячиси Лисандро Лопез фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши ҳам мумкин эди. Record нашрининг маълум қилишича 27 ёшли футболчини “Суонси” клуби ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган.

Уэльс клуби лиссабонликларга футболчи борасид расмий таклиф билан мурожаат қилишган. Бироқ, “бургутлар” бу таклифга рад жавобини беришган. Аммо “Суонси” бу борада янги таклиф юборадими ёки йўқ, бу ҳақда аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Таъкидлаш керакки, аргентиналик футболчи ушбу мавсум “Бенфика” сафида 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та голва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!