Бензема Мессига етиб олди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Аякс”га қарши (2:1) баҳда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Бу 31 ёшли франциялик футболчи учун жорий 2019 йилдаги 9-гол бўлди. Эътиборлиси, у бу борада “Барселона” форварди Лионель Мессига тенглашиб олди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
14/02/2019 11:18
Бензема ҳам тобора очилиб бормоқда....Реал етакчисига айланди Роналдудан сўнг