Бензема фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин

“Милан” жамоаси раҳбарияти “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бенземанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда италиялик журналист Данлука Ди Марцио сайтида маълум қилинди.

“Россонери” франциялик футболчининг вакиллари билан учрашув ўтказди, бош мураббий Женнаро Гаттузо эса Бензема билан суҳбатлашди. Ҳужумчининг ўзи фаолиятини Италияда давом эттиришга қарши эмас.

Бенземанинг “Реал” билан амалдаги келишуви 2021 йилга қадар мўлжалланган ва унинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади. “Милан” 30 ёшли футболчига ҳудди шунча маош таклиф қилишга тайёр, лекин шартномани 2022 йилгача тузмоқчи.

Ўтган мавсумда Карим Бензема “Реал” сафида жами 47 учрашув ўтказиб, 12 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!