Берлускони янги жамоасини кучайтириш пайида

Жорий қишда мазкур клуб 14 футболчига жавоб бериб юборди ва 16 нафар янги футболчини ўз сафига қўшиб олди.

"Биз "Монца"нинг профессионал футболда қолишига ёрдам берган мазкур футболчиларнинг хизматлари учун ташаккур изҳор этамиз. Аммо энди жамоа даражасини ўстирмоқчимиз. Биз Б Серияга чиқиш учун кураш олиб бора олиб боришимиз мумкин. Бизнинг асосий вазифамиз қолган учрашувларда кўплаб очколарга эга бўлиш", - деди Галлиани.

Маълумот учун, "Монца" айни вақтда Италияда нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи лиганинг В гуруҳида иштирок этмоқда ва ортда қолган  23 турдан сўнг 33 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Лидер "Порденоне" ҳисобида эса 46 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоага Сильвио Берлусконининг  Fininvest компанияси эгалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!