
"Bест Бромвич Альбион" ҳужумчисини рақиб таркибига жўнатиб юборди
Англия премьер-лигаси мусаба жадвалида кетма-кет жойлашган "Вест Бромвич Альбион" ва "Сток Сити" ҳужумчи Саидо Бераино трансфери бўйича келишувга эришди.
Уч нафар ҳужумчига эга "Вест Бромвич Альбион" асосий таркибга кира олмаётган англиялик футболчини рақиб жамоага беришга рози бўлди. Бу ҳужумчи учун "Сток Сити" 12 миллион фунтдан воз кечди. Ушбу жамоа таркибида жами олти нафар ҳужумчи тўп сурмоқда. Улар орасида Питер Крауч ва Боян Кркич каби машҳур тўпурарлар ҳам бор. Бироқ бу йил уларнинг "ови" бароридан келмаяпти.
Саидо Бераино "Сток Сити" билан беш ярим йилга шартнома имзолади. 23 ёшли футболчининг ўйини кучайиб кетса, "Сток Сити" турли бонуслар орқали "Вест Бромвич Альбион"га яна уч миллион евро беради.
"Вест Бромвич Альбион" тарбияланувчиси ҳисобланган Саидо Бераино ушбу жамоа учун жами 121 та учрашув ўтказиб, 36 та гол урган. Бироқ бу мавсумда футболчи АПЛда атиги тўрт маротаба майдонга тушиб, ўзини кўрсата олмади.
Фикрлар