Бэйл "Реал" билан келишувни узайтириши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жамоа билан шартномасини узайтириши мумкин.
Томонларнинг амалдаги келишуви якунланишига яна тўрт йил муддат бор, бироқ келаси ёзда футболчи уни узайтириш бўйича музокараларни бошлашга тайёр.
Аввалроқ Бэйлнинг “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Аммо “қироллик клуби” янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан бўлган суҳбатдан сўнг уэльслик футболчи клубда қолишга қарор қилган.
Фикрлар