Бэйл никоҳ тўйини нега қолдирди?
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл қаллиғи Эмма Риз-Жонс билан жорий ёз режалаштирилган никоҳ тўйини қолдирди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра уэльслик футболчи бўлажак ва келиннинг отаси фирибгарлик учун 6 йилга қамалгани ва айни дамда ушбу жазони ўтаётгани сабаб тантанали тадбирни қолдиришга қарор қилган.
Шу боис бўлажак жуфтлик аввал оилавий муносабатларни ўрнатиб, кейин турмуш қуришмоқчи.
Фикрлар