Биласизми? Азарнинг жорий мавсум АПЛда рақиб дарвозаси томон тепган 8 та аниқ зарбасидан 6 таси гол билан якунланди
Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар ҳозиргина якунига етган “Ливерпул”га (1:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Таъкидлаш керакки, ушбу гол 27 ёшли бельгиялик футболчи учун премьер-лиганинг жорий мавсумидаги олтинчиси бўлди. Эътиборлиси, Азар ушбу голларни киритиши учун дарвоза томон бор йўғи 8та аниқ зарба йўллаган ҳолос.
Фикрлар