Биласизми? ЕЧЛ плей-офф босқичларида дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ютқазган "Ювентус" ҳеч қачон кейинги босқичга чиқа олмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич дастлабки учрашувида “Атлетико” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

MisterChip тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” ЕЧЛ плей-офф босқичларида дастлабки ўйинда жами 5 марта 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган. Қизиғи, туринликлар якунда уларнинг барчасида вазиятни ўнглай олишмаган ва мусобақани тарк этишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 12 март куни Туринда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
21/02/2019 12:24
Атлетикога 2 гол уриш жуда хам кийин.