Биласизми? Левандовски ёзда ПСЖнинг таклифини рад этган

Мюнхеннинг “Бавария” форварди Роберт Левандовскининг агенти мижозига қандай таклифлар бўлгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра польшалик тўпурар ўтган ёз ПСЖдан ва АПЛ грандидан бўлган таклифни рад этган. Унинг фикрича фаолиятини давом эттиришга энг мақбул жой бу “Реал” ҳисобланади.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум мюнхенликлар сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.