Биласизми? Малком "Реал"га ўтиши ҳам мумкин эди, бироқ...
Мадриднинг "Реал" клуби бундан бир неча кун олдин “Барселона” билан шартнома имзолаган “Бордо” ярим ҳимоячиси Малкомни сотиб олиши ҳам мумкин эди.
Бироқ, кўплаб кузатувлардан сўнг “қироллик клуби” вакиллари якунда 21 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирги ҳолатида “Реал” таркибини кучайтира олмайди деган қарорга келишган.
Маълумот учун, Малком ўтган мавсум “Бордо” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар