Биласизми? Манжукич Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионати финалида гол урган 5-футболчига айланди

Бугун Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган хорватияликлар ҳужумчиси Марио Манжукич ҳам Чемпионлар лигаси, ҳам Жаҳон чемпионати финалларида рақиб дарвозасини ишғол эта олган 5-футболчи сифатида футбол тарихига кирди.

Маълумот учун, бундан аввал ушбу натижага Ференц Пушкаш, Золтан Цибор (иккаласи - Венгрия), Герд Мюллер (Германия) ва Зинедин Зидан (Франция) каби футболчиларгина эришишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!