Биласизми? Модрич ўзи иштирок этган сўнгги 10та финалларнинг барчасида ғолиб чиққан

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўзи иштирок этган сўнгги 10та финал баҳсида ғолиб чиққан.

2014 йилдан буён бошланган ушбу серияда 32 ёшли футболчи 4 марта Чемпионлар лигасида, 3 марта УЕФА Суперкубогида, 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва 1 марта Испания кубогида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Модрич сардорлигидаги Хорватия терма жамоаси бугун ЖЧ-2018 финалида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию