Биласизми? Роналду сўнгги 6 мавсум давомида ЕЧЛ плей-офф босқичида ҳаммадан кўп гол урган

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду сўнгги 6 мавсумдан буён Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 34та гол уришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Whoscored нашри хабар бермоқда.

Эътиборлиси, 34 ёшли португалиялик футболчи бу кўрсатгич борасида ўзининг энг яқин таъқибчисини нақд 19та голга ортда қолдирмоқда. Таъкидлаш керакки, Роналду бу натижаларни “Реал” Мадрид сафида қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду бошчилигидаги “Ювентус” бугун ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!