
Bilasizmi? Rossiya terma jamoasi JCh-2018da zarbalarni golga aylantirish borasida etakchilik qilmoqda
Россия терма жамоаси ўз юртида ўтаётган мундиалда ҳозирча рақиб дарвозаси томон йўлланган зарбаларни голга айлантириш борасида энг яхши натижани қайд этиб турибди.
beIN Sports тарқатган хабарга кўра Станислав Черчесов шогирдларининг дарвоза томон йўллаган зарбаларининг 35% якунда гол билан тугамоқда. Россиялик футболчилар бу борада ўзларининг энг яқин таъқибчилари ҳисобланган Колумбия (22%) ва Бельгия (21%) терма жамоаларини яққол ортда қолдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак финалда Испанияни мусобақадан чиқариб юборган Россия энди чорак финалда Хорватияга қарши баҳс юритади.
Fikrlar