Биласизми? Умид Аҳмаджоновга Эктор Купер номзодини шахсан ФИФА президенти маслаҳат берган
Аввал хабар берганимиздек Эктор Купер терма жамоамизга бош мураббий бўлгач SPORTS.uz муҳбири Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновдан эксклюзив интервью олди.
Суҳбат давомида Умид Маҳаммаджонович нега айнан Эктор Купер номзоди танланганига урғу берди.
"Футболда Инфантино мен учун устоз. Мен иш бошлаганимдан кейин бир ҳафтадан сўнг Швейцарияга бориб Инфантино билан икки соат давомида ўтириб ҳамма нарсани гаплашиб олгандик. Бундан ташқари, яна кўплаб тадбирларда бирга бўлдик. Қолаверса, кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишда ҳам ўзи бош-қош бўляпти. Албатта, унинг маслаҳатига ҳам қулоқ солдик. Охирида 5-6 та номзод қолганида Инфантино менга “Умид, мана шу мураббий сенинг истакларингни рўёбга чиқариб беради”, деди. Чунки мен ҳам бунинг учун жавобгарман", - дейди Умид Аҳмаджонов.
Ушбу қизиқарли интервьюни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!
Фикрлар