Бир пайтлар "Пахтакор"га керак бўлмаган Жавоҳир Сидиқов яна "шерлар" сафига қайтди
Сўнгги мавсумларни “Қўқон-1912” сафида ўтказган ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов яна “Пахтакор”га қайтди.
Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли футболчи “шерлар” сафига ижара асосида келиб қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Сидиқов учун “Пахтакор” бегона эмас. У айнан “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “шерлар” сафида 2016 йилги мавсумда бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушган ва шундан сўнг “Қўқон-1912”га ижара асосида кўчиб ўтган эди. У ерда ўзини кўрсатгач кейинчалик қўқонликлар унинг трансферини тўлиқ сотиб олишганди.
Маълумот учун, Сидиқов ўтган мавсум Суперлигада жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар