Бобур Омонов ҳам янги мавсумни "Андижон"да ўтказадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентда йиғин ўтказаётган «Андижон» жамоаси селекция ишларини жадал суръатда олиб бормоқда. Ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида Бобур Омонов таклиф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маҳоратли ҳимоячини мухлислар яхши билишса керак бунгача асосан «Бухоро» жамоасида ўйнаб келаётганди. Бугун Омонов «бургутлар» билан расман келишувга эришди ва шу тариқа жорий мавсумни «Андижон»да ўтказадиган бўлди.

29 ёшли футболчи универсал ҳисобланиб, мудофаа чизиғининг исталган чизиғида бирдек ўйнай олади. У ўтган мавсум «Бухоро» таркибида 22та ўйин (жами 1915 дақиқа) ўтказиб, 1та гол ва 4та сариқ карточка қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!