Самарқандлик муай тайчи Бобуржон Тагаев куни кеча бўлиб ўтган профессионаллар ўртасидаги "EM LEGEND" доирасидаги жаҳон чемпионатида 67 кг вазн тоифасида иштирок этди ва танаффуссиз кетма-кет иккита жангда рингга кўтарилган ҳамюртимиз ҳар икки рақибини ҳам мағлуб этди. 

Биринчи жангда таиландлик муайтайчини мағлуб этган Тагаев кейинги жангда россиялик рақибига ҳеч қандай имкон қорлдирмади ва олтин камарни қўлган киритди.

**Эслатиб ўтамиз Бобуржон Тагаев 1993 йилнинг 5 апрелида Самарқанд шаҳрида туғилган. 6 ёшдан буён муай тай билан шуғулланиб келаётган ҳамюртимиз шу вақтгача 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, шунингдек бир қатор турнирларда ўзини кўрсатиб улгурган. Самарқандлик истеъдодли муай тайчимиз 2 йилдан бери профессионал жангларда иштирок этиб келмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98