"Бока Хуниорс" раҳбарияти "Ривер Плейт"га техник мағлубият ёзилишини талаб қилишмоқчи

"Бока Хуниорс" клуби Либертадорес кубоги финалидаги рақиби "Ривер Плейт"га техник мағлубият ёзилишини талаб қилишмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "Бока Хуниорс" раҳбарияти бу масала юзасидан ҳуқуқшуносга мурожаат қилишган. КОНМЕБОЛ регламентининг 8-моддасига кўра стадион атрофида содир бўлган воқеалар учун мезбон жамоа жазоланиши керак.

Эслатиб ўтиш лозимки, кеча учрашув бошланишидан аввал "Ривер Плейт" мухлислари "Бока Хуниорс" жамоаси аъзолари ўтирган автобусга ҳужум қилишган эди. Натижада эса автобус ичидаги айрим футболчилари жиддий жароҳат олишганди. Шундан сўнг "Бока Хуниорс" футболчилари гарчи ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг илтимосига қарамай майдонга чиқишдан бош тортишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!