Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019нинг ўтказилиш санаси тасдиқланди

  • 23 январь, 2019, 11:54
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича аёллар ўртасида Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида ўтадиган турнир санаси тасдиқланди. AIBA қарорига кўра, ушбу дунё биринчилиги жорий йилнинг 3-13 октябр кунлари ташкил этилади.

Ноябр ойида Россия Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) ижроия қўмитасининг Москвада ўтказилган йиғилишида бокс бўйича аёллар ўртасида 2019 йилги жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Турнир Бурятия республикаси пойтахти Улан-Удэ шаҳрида бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати 2001 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда. Тарихда илк чемпионат АҚШда ўтказилган. Аёллар ўртасидаги ўтган йилги жаҳон чемпионатга Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳри мезбонлик қилган. Умумжамоа ҳисобида бу турнирда хитойликлар (4 олтин ва 1 кумуш) биринчи ўринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!