Бонуччи "Милан"дан кетишга яқин турибди
Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоадан кетишга жуда яқин турибди.
Paris United нашрининг хабар беришича 31 ёшли италиялик футболчи тез орада ПСЖ билан шартнома имзолайди. Бонуччининг Париж клубига кўчиб ўтишига “россонерилар” раҳбарияти ҳам кўмаклашиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи "Милан" сафига 2017 йил Туриннинг "Ювентус" клубидан келиб қўшилган эди.
Фикрлар