Бонуччи "Ювентус"га қайтди (ФОТО)
"Милан" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи айни дамда "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда “кекса синьора” расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 31 ёшли футболчи J|Medical клиникасида тиббик текширувдан ўтказилмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввал бу ерда Криштиану Роналду ҳам тиббий кўрикдан ўтган эди.
Маълумот учун, “Ювентус” Бонуччи эвазига “Милан”га 24 ёшли ҳимоячиси Маттиа Кальдарани берган эди. Айни дамда у ҳам “россонерилар” сафида тиббий текширувдан ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи "Милан" сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам айнан "Ювентус"дан бориб қўшилган эди.
Фикрлар