Бонуччи "Ювентус"га қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози

“Милан” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи яна “Ювентус”га қайтишни истамоқда ва бунинг учун маошининг камайишига ҳам рози.

Айтиш лозимки, 31 ёшли футболчи “россонерилар” сафига бундан роппа-роса 1 йил муқаддам айнан Турин супер клубидан келиб қўшилган эди. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Бонуччи яна “Юве”га қайтиш истагини билдира бошлаган.

Таъкидлаш керакки, Бонуччининг “Милан”даги маоши йилига 7,5 млн еврони ташкил этади. Бироқ, у “Ювентус”да 5,5 млн евро маош олишга ҳам рози.

Маълумот учун, Бонуччи ўтган мавсум “Милан” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!