Бонуччининг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Хабарингиз бор “Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи кеча А Сериянинг 21-тури доирасида “Лацио”га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Туринликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи бир ойга сафдан чиқди. Шу тариқа у “Атлетико”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Бонуччи жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!