
"Борнмут" клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
"Леванте" клуби ярим ҳимоячиси Жефферсон Лерма фаолиятини "Борнмут"да давом эттиради.
Футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Англия клуби расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу трансфер "Борнмут" тарихида энг қиммат кўчиб ўтиш бўлди.
Тарқалган хабарларга кўра, Лерманинг трансфери 30 миллион еврога амалга ошди.
Маълумот учун, Жефферсон ЖЧ-2018 доирасида Колумбия терма жамоаси сафида 4 учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар