"Боруссия" Дортмунд Алькасернинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пако Алькасернинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли испаниялик футболчининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйини немис грандига маъқул келмоқда ва шу боисдан улар Паконининг трансферини келаси ёз “Барселона”дан 23 миллион евро тўлаб тўлиқ сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Алькасер ҳозир “Боруссия”да ижара асосида тўп сурмоқда.
Бундан ташқари “Боруссия” Алькасернинг йиллик маошини 4 миллиондан 8 миллион еврогача ошириб, у билан 2023 йилгача шартнома имзоламоқчи.
Маълумот учун, Пако Алькасер жорий мавсум Бундеслигада жами 3та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.
Фикрлар