“Боруссия” Дортмунд "Барселона" форвардини тўлиқ сотиб олмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби мавсумни “Боруссия” Дортмунд сафида ижара асосида ўтказаётган ҳужумчиси Пако Алькасернинг келажаги борасида маълум қилди.

“Боруссия”дагилар биз билан боғланишди ва Пако Алькасер учун келишилган маблағни тўлаб, уни сотиб олишга тайёрлигини билдиришди”, - дейди “Барселона” бош директори Оскар Грау.

Маълумот учун, Алькасер жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!