"Боруссия" Дортмунд етакчиси "Тоттенхэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Германия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Вердер"га қарши ўйин танаффусида захирага олинган эди. Аввалига буни кўпчилик мураббийнинг Ройсни муҳим ўйин олдидан асрашга қаратилган ҳаракат деб баҳолаган эди
Evening Standard тарқатган хабарига кўра эса, 29 ёшли футболчи кичик жароҳат олган ва бир ҳафтадан сўнг сафга қайтади. Шундай бўлган тақдирда эса Марко ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Фикрлар