"Боруссия" Дортмунд вакиллари Барселонага нега келишди?

Дортмунднинг “Боруссия” клуби трансфер деразаси ёпилгунича “Барселона” форварди Пако Алькасерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар вакиллари 24 ёшли испаниялик футболчининг трансфери масаласини ҳал қилиш учун Каталония пойтахтига етиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, Алькасерга шунингдек «Порту» ва «Бетис» клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Қолаверса футболчининг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Барселона”дан кетишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!