"Боруссия" Дортмунд ёзда қайси футболчиларни сотиб олади?

“Боруссия” Дортмунд клуби ёзги трансферлар даврида амалга оширадиган 3 нафар трансферини маълум қилди.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида "Аугсбург" ҳимоячиси Филипп Макс, "Вердер" ярим ҳимоячиси Максимилиан Эггештайн ва "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерлар жой олишган.

Таъкидлаш керакки Макс ва Эггештайнларнинг трансфери 20 миллион евродан баҳоланмоқда. Вернернинг баҳоси эса 65 миллион еврога тенглиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли Макс жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйган бўлса, 25та ўйинга тушган 22 ёшли Эггештайн ҳисобида 6та гол ва 2та ассист бор. 22 ёшли Вернер эса 25та ўйинда иштирок этиб рақиблари дарвозасига 13та гол урди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!