Бразилия Уругвай ва Парагвай термаларига қарши ўйин учун таркибни эълон қилди


Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ва мураббийлар штаби ЖЧ-2018 саралаш доирасидан ўрин олган Уругвай ва Парагвай термаларига қарши учрашувлар учун таркибни эълон қилди.

Терма жамоага чиқарилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Алисон, Вевертон, Эдерсон;

Ҳимоячилар: Жоао Миранда, Маркиньос, Тиаго Силва, Карлос Жил, Дани Алвес, Фагнер, Марсело, Филипе Луис;

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Фернандиньо, Паулиньо, Жулиано, Ренато Аугусто, Диего, Филиппе Коутиньо, Виллиан;

Ҳужумчилар: Неймар, Дуглас Коста, Роберто Фирмино, Диего Соуза.

Brazil_Football_Team

Бразилия термаси 24 март куни Уругвай билан куч синашса, 29 март куни Тите шогирдлари Парагвай термасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!