Бразилия собиқ президенти қамоқхонада туриб ЖЧ-2018 учрашувларини шарҳлайди
Бразилия собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва ЖЧ-2018 турнири баҳсларини қамоқхонада туриб шарҳлайди. Укоррупцияда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган, дея хабар беради Marca нашри.
Да Силва мундиал учрашувларини Бразилиянинг TVT канали учун шарҳлайди. Унинг илк шарҳи 17 июн куни бўлиб ўтадиган Бразилия ва Швейцария ўртасидаги баҳсда бўлади.
Бразилия “E” гуруҳида Швейцария (17 июн, Ростов), Коста-Рика (22 июн, Санкт-Петербург) ва Сербия (27 июн, Москва, "Спартак") термалари билан куч синашади.
Фикрлар