Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги тўпурарлари ТОП-10

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча Бразилия терма жамоси ҳужумчиси Неймар Коста-Рикага қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди ва ўзининг терма жамоа сафидаги голлари сонини 56тага етказиб олди. Шу билан бирга 26 ёшли ҳужумчи терма жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида кучли учликка кириб олди.

Бироқ, Неймарнинг жаҳон чемпионатларидаги голлари сони эндигина 5тага етди. У бу кўрсатгич борасида кучли ўнталикка ҳам кирмайди. Ишонмайсизми, унда қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

10. БЕБЕТО

161227.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 6

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 15

Ўртача тўпурарлик: 0,4

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1994 ва 1998

9. РИВЕЛЛИНО

161523_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 6

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 15

Ўртача тўпурарлик: 0,4

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1970 ва 1974

8. КАРЕКА

161623_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 7

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 9

Ўртача тўпурарлик: 0,78

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1986 ва 1990 

7. РИВАЛДО

161726.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 8

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 14

Ўртача тўпурарлик: 0,57

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1998 ва 2002 

6. ЛЕОНИДАС

161816_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 8

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 6

Ўртача тўпурарлик: 1,33

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1934 ва 1938 

5. ЖАИРЗИНЬО

162209_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 9

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 16

Ўртача тўпурарлик: 0,56

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1970 ва 1974

4. ВАВА

161849.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 9

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 10

Ўртача тўпурарлик: 0,9

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1958 ва 1962

3. АДЕМИР

162311_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 9

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 6

Ўртача тўпурарлик: 1,5

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1950 

2. ПЕЛЕ

162409.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 12

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 14

Ўртача тўпурарлик: 0,86

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1958, 1962, 1966 ва 1970

1. РОНАЛДО

162620_m.jpg

Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони: 15

Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари сони: 19

Ўртача тўпурарлик: 0,79

Қайси жаҳон чемпионатларида ўйнаган: 1998, 2002 ва 2006

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!