Бразилиянинг Бельгияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилари рўйхати маълум бўлди

Бразилия терма жамоасининг бугун Бельгияга қарши ЖЧ-2018 чорак финалида майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилари рўйхати маълум бўлди.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра “пентакампионлар” бош мураббийи Тите бугунги муҳим баҳсда қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширади:

Алисон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Фернандиньо, Паулиньо, Коутиньо, Виллиан, Неймар, Жезус.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Бельгия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!