
Бугун АПЛда марказий баҳс: "Челси" – "Манчестер Юнайтед"
Бугун Англия премьер-лигасининг 9-турига старт берилади. Жумладан, турни “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги марказий баҳс очиб беради.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- Сер Алекс Фергюсон кетгач "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да 6та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади (1та дуранг, 5та мағлубият).
- "Челси" АПЛ доирасида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган сўнгги 8та баҳсдан 7тасида ғалаба қозонган.
- "Челси" айни дамда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди, МЮ эса 8-поғонани.
"Челси" – "Манчестер Юнайтед"
Стадион: "Стэмфорд Бриж" (Лондон)
Бошланиш вақти: 16:30
Бош ҳакам: Майк Дин
Тахминий таркиблар:
"Челси": Кепа – Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Алонсо – Жоржиньо, Канте, Ковачич – Азар, Виллиан, Жиру.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Валенсия, Смоллинг, Линделёф, Шоу – Фред, Феллайни, Погба – Марсиаль, Рэшфорд, Лукаку.
Фикрлар