Бугун "Ашхобод" сайилгоҳида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади

Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад Олимпия спорт тури ҳисобланган қиличбозликни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришдир. Бутунжаҳон қиличбозлик куни бу йил 8 сентябрь кунига тўғри келмоқда.

Ушбу байрам «Спорт барча учун» шиори остида ташкил қилинади. Йиғилганларга Қиличбозликнинг турли йўналишлари бўйича чиқишлар, спортнинг ушбу тури гўзаллиги намойиш этиб берилади.

Ўзбекистонда ҳам бу кунни кенг миқёсда нишонлаш режалаштирилмоқда. Бугун, 6 сентябрь куни соат 18:00да Тошкент шаҳридаги «Ашҳобод» боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу спорт байрамида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг 200 нафардан зиёд вакили иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида таниқли ва истеъдодли спортчилар, мураббийлар, фаҳрий меҳмонлар бўлади.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари гувоҳига айланишлари мумкин. Шунингдек, сизни турли танловлар ва эсдалик совғалари кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!