Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси томонидан Тошкентда микст силат бўйича ташкил қилиниши режалаштирилган “Asian Fight 2017” халқаро жанглар шоуси бўлиб ўтади. Унда юртимизнинг энг кучли яккакурашчилари ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

“Бунёдкор” стадионида ўтадиган ушбу шоуда саккиз нафар яккакурашчимиз рингга чиқиши режалаштирилган. Жанглар 18:00да бошланади.

57 кг
Исроил Расулов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Хаири (Сингапур)

66 кг
Аюбхон Камолов (Ўзбекистон) – Викаш Даҳия (Ҳиндистон)

Анвар Бойназаров (Ўзбекистон) – Гулам Дастагир (Афғонистон)

70 кг
Муҳаммадали Тоштурғунов (Ўзбекистон) – Бектур Мангиев (Қирғизистон)

77 кг
Улуғбек Умаров (Ўзбекистон) – Абдул Сами Файзий (Афғонистон)

86 кг
Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) – Зия Мирзаев (Озарбайжон)

91 кг
Ҳасанхон Баратов (Ўзбекистон) – Михаил Холдоркин (Россия)

115 кг
Жасур Мирзамуҳаммедов (Ўзбекистон) – Вартан Апариан (Кипр)

Шоунинг махсус меҳмони сифатида голливуд юлдузи – актёр, мусиқачи (қўшиқчи, гитарист), кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр, жанг санъатлари устаси (айкидо 7-дан белбоғи соҳиби) америкалик Стивен Сигал ташриф буюради.

Ўтказиб юборманг ва спортчиларимизни қўллаб-қувватланг!

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98