Бугун Бундеслигада "немис класикоси" бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида мавсумнинг энг марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтади. Аниқроғи, шу куни "Сигнал Идуна Парк" стадионида “Боруссия” Дортмунд ва “Бавария” ўзаро куч синашишади.

Ушбу ўйинни берлинлик рефери Мануэль Грефе бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Ушбу жамоаларнинг сўнгги 10та баҳсида 7 марта мюнхенликларнинг қўли баланд келган. Дортмунд клуби эса фақат 1та ўйинда зафар қучган.

- “Бавария” ҳамда “Борусси” жамоалари ўртасида ўтказилган охирги 4та баҳсда дортмундликлар ўз дарвозаларидан 15та тўп ўтказиб юборишган ва мюнхенликлар дарвозасини бор йўғи 6 марта ишғол этишган.

- “Бавария” Бундеслиганинг меҳмондаги сўнгги 8та баҳсидан 7тасида ғолиб бўлган.

- “Боруссия” Дортмунд ўз майдонида ўтган охирги 8та баҳсдан 8тасида рақиблари дарвозасига ўртача 3та гол уришга эришган.

"Боруссия" Дортмунд – "Бавария" Мюнхен

Стадион: "Сигнал Идуна Парк" (Дортмунд)

Бошланиш вақти: 22:30

Бош ҳакам: Мануэль Грефе (Берлин)

Тахминий таркиблар:

"Боруссия": Бюрки – Пищек, Аканджи, Загаду, Хакими – Витсель, Делейни – Санчо, Ройс, Геррейро – Алькасер.

"Бавария": Нойер – Киммих, Зюле, Хуммельс, Алаба – Мартинес, Мюллер, Хамес – Гнабри, Рибери, Левандовски.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!