Бугун Достон Ёқубов жаҳон чемпионлиги учун супага чиқади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугунги дастуридан ўрин олган беллашувлар орасида терма жамоамиз шарафини жаҳон чемпиони, Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби Достон Ёқубов ҳимоя қилади. 

-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган полвонимиз Тошкент вақти билан 14:30 да ўз иштирокини бошлайди. Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз ўтган йили Анахаймда ўтган жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасининг силтаб кўтариш йўналишида олтин медални қўлга киритган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!